...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Хавфсиз уй” лойиҳаси ишга туширилади


10:22, 04.12.2018 Жамият
 2 316

Қўриқлаш тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан шуғулланиш “Qo‘riqlash Servis” ДУК томонидан амалга оширилади

ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига “Хавфсиз уй” концепциясини жорий этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда “Norma”.
 
Таклиф этилаётган концепция қуйидагиларни назарда тутади:
 
  • 2022 йилнинг 1 январигача республиканинг барча минтақаларида Тошкентда синовдан ўтказилган техник қўриқлаш ва муносабат билдириш пунктларининг марказлаштирилган кузатув ва хабарларни узатиш автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
 
  • қўриқланаётган объектлардаги сигнал жойига энг яқин турганлари имкон қадар тез етиб келишини таъминлаш механизмларини белгилаган ҳолда қўриқлаш хизматининг ички ишлар органлари (бундан кейин – ИИО) жамоат тартибини таъминлаш кучлари патруль гуруҳлари билан яқиндан ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
 
  • энг янги, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектлар қўриқланишини таъминлаш имконини берадиган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда ИИОнинг мол-мулкни қўриқлаш бўйича хизматлари рўйхатини кенгайтириш;
 
  • дам олиш ва умумий овқатланиш жойлари, туризм объектлари ва савдо-кўнгилочар муассасаларда ИИОнинг жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизматлар кўрсатиши тўғрисида шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш;
 
  • янги турар жойларни қуриш чоғида ИИО билан келишувга кўра қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация тизимлари билан мажбурий жиҳозлаш;
 
  • республика маҳаллалари хавфсизлиги даражасининг чораклик рейтингини юритган ва ҳар йили “Энг хавфсиз маҳалла” республика танловини ўтказган ҳолда уларга баҳо бериш.
 
Лойиҳани амалга ошириш учун ИИВ қўриқлаш бош бошқармаси тузилмасида қуйидагиларни ташкил этиш таклиф этилмоқда:
 
а) қўриқланадиган объектларда ўрнатилган техник воситалар ва қўриқлаш тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан шуғулланадиган “Qo‘riqlash Servis” ДУКни;
 
б)  асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган пресс-гуруҳларни:
 
  • аҳолининг ИИО қўриқлаш хизматларидан фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган ахборот-тушунтириш тусидаги тадбирларни ўтказиш;
 
  • ИИО қўриқлаш хизмати фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларни, ш.ж. унинг расмий веб-сайти самарали фаолият юритишини ташкил этиш орқали аҳолига ўз вақтида етказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриш.
 
2019 йил 1 январдан бошлаб ИИО қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:
 
  • фуқароларнинг квартираларида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш даврида фойдаланишга бериладиган қўриқлаш техник воситалари ускуналарини ўрнатиш;
 
  • фуқароларнинг квартиралари ва турар жойларида қўриқлаш техник воситаларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш.
 
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
 

Теглар:Қўриқлаш тизими Хавфсиз уй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар