Авария натижада Мирзо Улуғбек туманининг 300 дан ортиқ бино энергиясисиз қолган.
Авария натижада Мирзо Улуғбек туманининг 300 дан ортиқ бино ва уйлари ҳамда Яшнобод туманининг бир қисми иссиқлик энергиясисиз қолган.
Таъкидланишича, авария, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоғининг узатиб берувчи қувурида ёрилиш бўлганлиги сабабли келиб чиққан.
Авария, навбатчи бригадалар ва иситиш мавсумида шаҳарнинг иссиқлик таъминотини жойида узлуксиз таъминлаш учун махсус техника ёрдамида соат 23:00 да бартараф этилган.
Ҳозирда Toshissiqquvvati ДУК ходимлари томонидан шу каби ходисалар содир бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.