...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди


13:06, 24.12.2018 Спорт
 3 557

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини 2019 йилнинг январь ойида ўтказади.

2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларининг олтин медаль соҳиби, профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини 2019 йилнинг январь ойида ўтказади.
 
Маълумотларга қараганда, Фазлиддин Ғоибназаров 2019 йилнинг 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.
 
Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.​

Теглар:Фазлиддин Ғоибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!