...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Фазлиддин Ғоибназаров проф-рингдаги олтинчи жангини ўтказади


16:59, 20.10.2018 Спорт
 4 644

Унинг рақиби 23 та жангда ғалаба қозонган тажрибали боксчи ҳисобланади.

Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров бугун, 20 октябрь куни (Тошкент вақти билан эртага, 21  октябрь тонгида) АҚШда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Унинг рақиби анчагина тажрибали мезбон боксчи Уилберт Лопес бўлади.
 
Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган.
 
Уилберт Лопес эса профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Бокс Фазлиддин Ғоибназаров Уилберт Лопес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!