Унга Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уч хонали уй тақдим этилган эди.
Давлат раҳбари имзоси туширилган мактубда Синдаров шахмат оламидаги энг олий мақом — халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлгани билан табрикланади.
“Мамлакатимизнинг сендек 12 яшар навқирон, азм-у шижоатли фарзанди ғоят муросасиз руҳда ўтган саралаш баҳсларида муваффақият қозониб, жаҳоннинг амалдаги энг ёш гроссмейстери даражасига кўтарилгани, дунё шахмати тарихидаги бу юксак натижа, ҳеч шубҳасиз, барчамизга, бутун Ўзбекистон халқига катта ғурур ва ифтихор бағишлайди”, дейилади мактубда.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мактубида бундай натижа бошқа минг-минглаб ёш ўғил-қизларнинг катта ғалабаларни қўлга киритиши учун руҳлантиришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.
“Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ифтихори бўлган сендек зукко фарзандни тарбиялаб, вояга етказган ота-онангга, барча оила аъзоларингга, устоз ва мураббийларингга ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.
Сенга бахт ва омад, баланд парвозлар ҳамда янги-янги ғалабалар доимо ҳамроҳ бўлишини тилайман”, дея тугатилган мактуб.
Аввалроқ, унга Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уч хонали уй тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.