Фазлиддин саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Кеча, 20 октябрь куни (Тошкент вақти билан бугун, 21 октябрь тонгида) Фазлиддин Ғоибназаров америкалик чарм қўлқоп устаси Уилберт Лопесга қарши ринга тушди.
Фазлиддин саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Маълумот учун, Фазлиддиннинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони 6 тага етди. Фазлиддин уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган.
Уилберт Лопес эса профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.