...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанба куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


17:51, 21.10.2018 Бу қизиқ
 6 047

Душанба куни об-ҳавода бўладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 22 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+7, кундузи +20...+22 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +1...+6, кундузи +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +18...+23 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +17...+22 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.


 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса +8...+13 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!