...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қанча қозоқ яшаши маълум бўлди


16:42, 30.10.2018 Олам
 10 690

Мамлакатда яшовчи 97 фоиз бошқа миллат вакиллари Ўзбекистонни ўз Ватанлари деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Социология ва психология кафедраси мудири Мансур Бекмуродов Ўзбекистонда яшовчи қозоқлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
 
“Ўзбекистонда 1,5 млн.дан ортиқ қозоқ яшайди. Бизнинг мамлакатда 100 га яқин қозоқ миллий маданий марказлари ва 500 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаблари фаолият олиб боряпти. Қозоқ тилида кадрлар тайёрланади, қозоқ тилида ансамбль, театрлар мавжуд. Қозоқ Ўзбекистонда ўзини ўз Ватанидагидек ҳис қилади”, деган Мансур Бекмуродов Марказий Осиё илмий-экспертлар кенгашининг этноижтимоийлик ва этножараёнлар мажлисида.


 
У, шунингдек, яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда яшовчи 97 фоиз бошқа миллат вакиллари Ўзбекистонни ўз Ватанлари деб ҳисоблашлари ва етакчи миллат вакиллар томонидан ҳеч қандай босим йўқлиги маълум бўлганини айтиб ўтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мансур Бекмуродов Миллат Давлат бошқаруви академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!