...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “циган”ларнинг бошқа бир гуруҳи ҳам қўлга олинди


08:35, 09.11.2017 Жамият
 7 101

Аввал икки циган қўлга олинган бўлса, энди тўрт нафари ушланди.

Аввалроқ, 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида икки нафар циган миллатига мансуб бўлган молдоваликлар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушгани хабар қилинди.
 
6 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида тўрт нафар циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси фуқаролари қўлга олинган.
 
Улар 1991 йилда туғилган Ненита Матфей, 1995 йилда туғилган Кира Еримей, 1992 йилда туғилган Радукан Никита ва 1973 йилда туғилган Ненита Михаиллар аниқланди. Мазкур шахслар Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Циган миллатига мансуб шахслар қўлга олинди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар