...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди уйларга қуёш сув иситгичлари мажбурий ўрнатилади


08:30, 09.11.2017 Жамият
 9 379

Ўзбекистон Президенти электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга доир яна бир қарорни имзолади.

Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга ўтиш мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятининг гарови ҳисобланади.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакат миқёсида энергия тежамкор услублар ва технологияларни жорий қилишда муҳим қадам бўлди.
 
Унга кўра якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:
 
иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини;
 
энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилган.
 
Ушбу тартиб 2018 йил 1 январдан жорий қилиниши кўзда тутилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қуёш сув иситиш қурилмалари Энергия тежаш Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар