...
МЕНЮ
ONLINE TV

Питер губернатори Мирзиёев қабулида бўлди


20:48, 08.11.2017 Жамият
 2 058

Учрашувда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченкони қабул қилди. 

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, жорий йилда бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашувлар ва уларнинг якунлари бўйича эришилган келишувлар, жумладан, апрель ойида имзоланган икки мамлакат минтақалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ва Россия Федерацияси субъектларининг амалий ҳамкорлигини, аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. 

Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 200 миллион долларни ташкил қилмоқда. Санкт-Петербург шаҳрида 1 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Шаҳарнинг етакчи олий ўқув юртларида 3 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таълим олмоқда. 

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва етакчи корхоналар ўртасида кооперацияни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. 

Соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон билан устувор йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
 

Теглар:Питер губернатори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар