Туроператорлар томонидан сайёҳларнинг электрон рўйхати, паспорт маълумотлари, саёҳат йўналиши, тўхташ жойлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатда келтирилишича, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш ички ишлар органлари ходимлари томонидан махсус электрон, яъни автоматлаштирилган дастур ёрдамида олиб борилади.
Туроператорлар томонидан сайёҳларнинг электрон рўйхати, паспорт маълумотлари, саёҳат йўналиши, тўхташ жойлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилганида, улар вақтинчалик рўйхатга олинадилар.
Ҳужжатга кўра, эндиликда чет эл фуқароси Ўзбекистонга туристик визада кўрсатилган санадан эрта келса, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюросига мурожаат қилиши мумкин. Унинг виза санасига ўзгартириш киритиш мумкин бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, энди тунаш учун жойга ўзгартирилган ер усти транспорти жойлаштириш воситаси қаторига киради. Унда яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий тартибга кўра, уларни қабул қилувчи ташкилотларни, шунингдек, уларни чақирган шахсларни хабардор қилиши керак.
Бундай турдаги турар-жой учун яшаш жойининг ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов олинади.