...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижликлар Ўзбекистонда 3 кун ичида вақтинча рўйхатга олинади


15:36, 16.05.2017 Жамият
 2 989

Улар Ўзбекистон ҳудудида миллий паспортлари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар.

Хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 408-сонли Қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар.
 
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий Ички ишлар идоралари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.
 
Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади.
Бобур Жалолов

Теглар:Хорижликлар Ўзбекистон Вақтинчалик рўйхатга олиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар