...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвага учиши керак бўлган рейс қушлар туфайли бекор қилинди


15:29, 16.05.2017 Олам
 2 728

Кемерово ҳаво транспорт прокуратураси бўлиб ўтган ҳодиса туфайли текширув ўтказишини маълум қилди.

Кемероводан Москванинг Шереметьево аэропортига учиши керак бўлган эрталабки авиарейс самолёт двигателига қуш кириб қолгани сабабли кечиктирилди.
 
Самолёт Кемероводан Шереметьевога маҳаллий вақт билан 7.40 да учиши керак эди, бироқ кучли туман бўлиши туфайли кечиктирилди. Сўнгра 9.20 да парвозга тайёргарлик кўрилаётганда самолётда техник носозлик борлиги аниқланди. Тахмин қилинишича, двигателга қуш кириб қолган, шунинг учун ҳам рейсни яна бекор қилишга мажбур бўлишган.
 
Айрим йўловчилар уйларига қайтишди, баъзилари эса хоҳишларига кўра аэропорт яқинидаги меҳмонхонага жойлашишди.
 
Полиция вакилининг хабар беришича, рейсни парвозга чиқариш учун Москвадан бошқа самолёт учиб келиши кутилмоқда.
 
Кемерово ҳаво транспорт прокуратураси бўлиб ўтган ҳодиса туфайли текширув ўтказишини маълум қилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Самолёт Кемерово Москва рейс Парвоз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!