Сўнгги йилларда бу самолётларни Бангладеш, Мьянма, Беларусь ва Лаос ҳам сотиб олган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Иркутск авиация заводида ишлаб чиқарилаётган Як-130 ни сотиб олишга қизиқиш билдирган. Лекин бу борадаги музокаралар бошланғич босқичда.
Газета маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Як-130 самолётларини Бангладеш, Мьянма, Беларусь ва Лаос ҳам сотиб олган.
Як-130 самолётлари ҳарбий учувчиларни жанговар тайёргарлигини машқ қилдириш, ҳаводаги ва ердаги нуқталарга зарба бериш мақсадида қўлланилади.