Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.
Самолёт синчковлик билан текширилганда вентиляторнинг икки парраги зарар кўргани аниқланган. Бу ҳол ўз навбатида қушнинг моторга кириб кетишига сабаб бўлган. Самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилади. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.
Айни вақтда Истанбул-Тошкент йўналишидаги HY 272 рейси носозлик тўлиқ бартараф қилингунча тўлиқ тўхтатилган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.