Фармонга мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатилади.
Шу муносабат билан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги этиб;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилади ва Вазирлик тузилмасига ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида баён қилинган.
Фармонга мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатилади.