Бош вазир бошлиқ комиссия тегишли фармон лойиҳасини тайёрлайди.
Қарорга кўра, электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) тузилади.
Комиссия (А.Н.Арипов) республиканинг ёқилғи-энергетика комплекси фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан боғлиқ барча комплекс масалаларни юклаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқади.
Мазкур фармон лойиҳаси 2018 йил 15 декабрга қадар Президентга киритилади.
Маълумот учун бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида 21 та вазирлик мавжуд.