Шимолий Кипрда яшовчи турклар миллатчилик ва таҳдидларга қарши намойишга чиқди.
Намойишчилар миллатчиликка ва таҳдидларга қарши чиқишмоқда. Улар “Биз ўз мамлакатимизни қайтаришни хоҳлаймиз” шиорларини кўтариб олишган.
Кипр пойтахти Никосия шаҳрида нашр қилинадиган “Африка” газетасидаги мақола ушбу намойишларга сабаб бўлди. Мақолада Туркиянининг ташқи сиёсати ҳақида сўз боради. Кипрлик миллатчилар эса Туркиянинг ташқи сиёсатини танқид қилган ва газета таҳририятига нисбатан босим ўтказган. Шундан сўнг Никосияда намойишлар бошланиб кетди.
Европа Иттифоқи эса газетада қилинган таҳдидни танқид қилиб баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, аҳолиси асосан турклардан иборат бўлган Шимолий Кипр 1983 йилда ўзларини Кипрдан мустақил деб эълон қилган. Бироқ Шимолий Кипр Халқаро ҳамжамият томонидан Кипр республикасининг бир қисми деб эътироф этилади. Ўз навбатида Туркия Шимолий Кипрни қўллаб қувватлайди.