Трамп келгуси йилда Қуддусда АҚШнинг кичик элчихонаси очилишини маълум қилган.
Аввалроқ, АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Исроил ва Фаластин ўртасидаги низо юзасидан Қуддусга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Фаластин Миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос, АҚШ энди фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида воситачилик вазифасини бажариши мумкин эмаслиги ҳақида баёнот берди. Маҳмуд Аббоснинг фикрига кўра, “АҚШ Қуддус Исроилнинг пойтахти деган фикридан қайтмас экан” воситачи бўлиши мумкин эмас.
Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.
Трамп энди Қуддус масаласи муҳокама қилинмаслиги, агар фаластинликлар АҚШнинг фикрига ҳурматсизлик қилиб, музокаралар столига қайтмаса уларга молиявий ёрдам кўрсатишни бекор қилиш билан таҳдид қилган. Трамп ўз сўзида келгуси йилда Қуддусда АҚШнинг кичик элчихонаси очилишини маълум қилган.
Бунга жавобан Маҳмуд Аббоснинг Матбуот котиби, “Агар Қуддус масаласи музокаралар столида муҳокама қилинмаса, АҚШ ҳам бу стол атрофида ўтирмайди”, деб жавоб қайтарган.