...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадуро Трамп баёнотини “тентаклик” деб атади


11:18, 05.02.2019 Олам
 3 078

Венесуэла президентининг таъкидлашича, АҚШнинг бу каби хатти ҳаракатларининг асосий сабаби нефтдир.

Венесуэла президенти Николас Мадуро Дональд Трампнинг Венесуэлага қўшин киритишга тайёрлигини “тентаклик” деб атади.
 
Аввалроқ, АҚШ етакчиси CBS телеканалига берган интервьюсида Венесуэлага қўшин юборишни “эҳтимолдаги вариантлар”дан бири эканини тасдиқлаган эди.
 
“XXI асрда уруш ҳақида гапириш бу тентакликдир. Жаноб Трамп, ўзини ҳимоя қиладиган бу заминга қўшинларни юбора олишингиз ҳақида ўйлашнинг ўзи тентаклик”, деди Мадуро душанба куни қилган оммавий чиқишида.
 
Венесуэла президентининг таъкидлашича, АҚШнинг бу каби хатти ҳаракатларининг асосий сабаби нефтдир.
 
У, шунингдек, венесуэлаликлар тинчликпарвар халқ эканини таъкидлади. “Биз тинчликни ҳаёт каби яхши кўрамиз. Сизнинг таҳдидларингизга нисбатан бизнинг нигоҳимизда ҳеч қандай қўрқув йўқ, жаноб Трамп. Венесуэланинг ҳақ-ҳуқуқлари бор ва у ҳақиқат томонида, сизни ҳарбий куч ишлатган ҳолда тинч аҳолига пўписа қилишга ҳаққингиз йўқ”, деди Венесуэла раҳбари.
 

Теглар:Мадуро Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!