...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўртаер денгизида қочоқлар қайиғи чўкиб кетди. Қурбонлар кўп


20:25, 18.07.2018 Олам
 2 407

Шимолий Кипр соҳилларида 150 нафар қочоқ бўлган қайиқ чўкиб кетган.

Бугун, 18 июль куни Ўртаер денгизида, Шимолий Кипр соҳилларида 150 нафар қочоқ бўлган қайиқ чўкиб кетди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
Ҳодисада 19 киши ҳалок бўлган, 103 киши қутқарилган. Бундан ташқари 25 нафар одам бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти.
 
Қутқарилган қочоқлар Туркияга олиб борилган. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом эттириляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:қочоқ Шимолий Кипр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!