...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорватия футболчилари ЖЧдан тушган мукофот пулларини хайрия қилади


20:14, 18.07.2018 Спорт
 4 884

Златко Далич болаларга ёрдам берувчи жамғармага хайрия қилиниши маълум қилди.

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатидан келган барча пулларни болаларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага хайрия қилади. Бу ҳақда терма жаома бош мураббийи Златко Далич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
 
Мураббийнинг таъкидлашича, бу жамғарма Адриатика денгизини ҳеч ҳам кўрмаган болалар дам олиб келишини молияштиради.
 
“Терма жамоа аъзолари хорват халқи билан бирга. Биз одамларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Барча хорват болаларида камида етти кун Хорватия соҳилларида дам олиш имкони бўлади. Ҳеч бўлмаганда, ёрдам жуда ҳам керак бўлган одамларга биз бу имкониятни бермаиз”, деган мраббий Златко Далич.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ иштирокчилари қайси босқичга етиб борганига қараб ФИФАдан мукофот пули олади. Чемпионат ғолиби 38 миллион доллар, кумуш медал соҳиби 28 миллион доллар, учинчи ўрин соҳиби 24 миллион доллар, тўртинчи ўрин 22 миллион долларга эга бўлади. Қолган жамоалар ҳам мукофотланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хорватия ЖЧ мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!