...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мукофотланди


17:15, 10.10.2018 Олам
 4 663

Унга сертификат, мукофот ва эсдалик белгиси топширилди.

Ашхободда Осиё-Тинч океани телерадио узатишлар уюшмаси (ABU) Бош Ассамблеяси мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда минтақада ОАВ ривожига қўшган ҳиссаси учун Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга мукофот топширилди.
 
Гурбангули Бердимуҳамедовга сертификат, муофот ва Осиё-Тинч океани телерадио узатишлар уюшмасининг эсдалик белгиси топширилган.


 
Туркманистон давлат матбуотининг маълум қилишича, мукофот Бердимуҳамедовнинг Осиё-Тинч океани телерадио узатишлар уюшмаси Бош котиби Жавада Моттаги, ABUнинг амалдаги президенти, Ҳиндистон давлат телеканали бош директори Доордаршан Суприю Саху ва ABU вице-президенти, Япония телерадио узатишлар корпорацияси (NHK) президенти Риоичи Уэда билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг топширилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!