...
МЕНЮ
ONLINE TV

Босинг, ака! Бердимуҳамедов ярим миллион еврога пойга автомобили сотиб олди


18:09, 31.10.2018 Олам
 8 310

Бердимуҳамедов йиғган автомобиль 20 июнь куни оммаган намойиш қилинган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Амуль-Хазар” раллисида иштирок этиш учун тайёрланган машина Германиядан сотиб олинган бўлиб, унинг нархи 520 минг еврога тенг. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.
 
Автомобиль 7 июнь куни сотиб олинган. 19 июнь куни Туркманистон президенти ва унинг ўғли Сардор ўз чизмалари асосида “ўз қўллари билан” пойга автомобилини лойиҳалаштирган ва йиғган.


 
Бердимуҳамедов йиғган автомобиль 20 июнь куни оммага намойиш қилинган. Июль ойи бошида Туркманистон президенти Германиядан келтирилган автомобилни синов тариқасида ҳайдаб кўрган ва ўз ихтиросининг имкониятлари билан танишган.


 
Раллининг дастлабки босқичида Бердимуҳамедов Mini-Cooper спорт автомобилида иштирок этди, бироқ бу Германиядан келтирилган машина бўлганми ёки бошқа автомобиль эдими - номаълум.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов Пойга автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!