...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк газеталари Зойир Мирзаевни “мега юлдуз”га айлантиряпти


18:16, 31.10.2018 Жамият
 19 638

Мирзаевнинг суратини Туркиянинг “Korkusuz” газетаси янги сонида кўриш мумкин.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Зойир Мирзаев Оққўрғонда олинган сурат сабаб лавозимидан озод этилганди. Президент топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов томонидан қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказилиши бошланди.
 
Халқаро ОАВда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган сурат бугунгача хорижий мамлакатлардаги интернет-сайтлардагина эълон қилинган эди. Ниҳоят газеталар ҳам Оққўрғонда олинган суратни чоп этишни бошлади. Буни Туркиянинг “Korkusuz” газетаси янги сонида кўриш мумкин.


 
Газетанинг бош муқовасида Оққўрғондаги сурат, унинг остида эса Зойир Мирзаевнинг сурати жойлаштирилган. Бош саҳифага эса “Ҳокимиятдагиларга шундай жазо берди. Қувилди” деб сарлавҳа қўйилган.


 
Кўплаб интернет-нашрлар ва гезаталар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Зойир Мирзаев хатти-ҳаракатларига нисбатан аёвсиз қарори, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига Президент бош-қош бўлаётгани ва бу йўлда, ҳатто, энг ишончли мулозимларни ҳам аямаётганини ёзмоқда.
 
Газетада рўй берган воқеаларнинг барчаси турк тилида батафсил ёзилган. 

Теглар:Зойир Мирзаев Туркия газеталари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар