Кенгаш солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги можароларни кўриб чиқади.
Қарорга мувофиқ, мазкур Кенгаш солиқ низоларини кўриб чиқади. Бу ҳақда Адлия вазирлигинигн Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Бироқ қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари бўйича, солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилган ҳолларда Кенгаш солиқ низоларини кўриб чиқмайди.
Бундан ташқари, қарор билан Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик ходимларининг штатда белгиланган сони доирасида бошқарув ходимларининг икки штат бирлигидан иборат Кенгаш Котибияти ташкил этилди.
Кенгаш Котибияти ариза берувчиларнинг мурожаатларини қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади, шунингдек Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди.