...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сени ўлдирамиз, ўғлингни тузоққа туширамиз” – Тотлисасга таҳдид қилинди


20:03, 18.07.2018 Шоу-бизнес
 10 303

Иброҳим Тотлисас 2 июль куни Истанбул прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.

Таниқли хонанда, “турк мусиқасининг императори” номи билан танилган Иброҳим Тотлисас 2 июль куни Истанбул прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.
 
Турк нашрларининг ёзишича, Иброҳим Тотлисас ҳамда қўшиқчининг ўғли Идонинг телефонига нотаниш кимсалар қўнғироқ қилиб, таҳдид қилган.
 
Тотлисаснинг айтишича,  28 июнь куни у ўғлининг мусиқий альбомларини сотиш билан шуғулланувчи фирмадалиги пайтида, номаълум рақамдан: “Сени ўлдирамиз! Ўғлинг Идони эса тузоққа туширамиз”, таҳдид қилинган.
 
Айни пайтда, Истанбул прокуратураси ҳамда полицияси томонидан Иброҳим Тотлисас ва унинг ўғли Идога таҳдид қилганларни қидириш ишлари бошлаб юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан  таниқли қўшиқчи ҳам унинг ўғли телефонига 27 июндан 3 июлгача бўлган қўнғироқлар текширилиб чиқилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йиллар илгари таниқли қўшиқчига қуролли ҳужум уюштирилганди. Ўшанда Тотлисас оғир жароҳат олиб, бир неча ой шифохонада даволанганди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Иброҳим Тотлисас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!