Кале шаҳри ҳокими Наташа Боухарт кўчманчиларга тоза ичимлик суви ва нон беришни тақиқлаб қўйганди.
БМТда маъруза қилган Лео Хеллер Франция муҳожирлар ҳамда бошпанасизларга салбий муносабатда бўлаётганини таъкидлаган. Мигрантлар шароити ҳаминқадар. Улар санитария ва гигиена талабларига умуман жавоб бермайдиган жойларда яшаётгани аниқланган.
Мамлакатнинг Кале, Гранд-Сент ҳамда Татингам шаҳарларидаги муҳожирлар ва бошпанасизлар тоза ичимлик сувига муҳтож. Ҳатто, ҳожатхона ҳам йўқ.
“Ҳозирда Каледа 900, Гранд-Сентда 350 дан зиёд бошқа юртлардан кўчиб келган бошпанасизлар бор”, деган Лео Хеллер ўз маърузасида.
– Уларни Гранд-Сентдаги спорт марказига киритишмаган. Шу боис бошпанасизлар шимолга қараб ҳаракатланишган.
Айни пайтда уларнинг аксарияти ҳожатхонаси йўқ чодирларда яшамоқда. Юз-қўлини ювиш учун кўлмаклардаги балчиқ ҳиди анқиб турган ёки бўлмаса лойқа, соғлиқ учун хавфли сойларнинг сувидан фойдаланишмоқда”.
Кале шаҳарчасига кўчиб келган муҳожирлар аҳволи янада оғир. Чунки шаҳар ҳокими Наташа Боухарт кўчманчиларга тоза ичимлик суви ва нон беришни тақиқлаб қўйганди.
Бироқ Франция ҳукумати шаҳар ҳокимининг хатти-ҳаракатини танқид қилгач, уларга ичимлик суви ва нон тарқатилди. Маҳсулотлар тарқатилган илк кунда уларни олгани бор-йўғи икки киши келган, холос.
БМТ Франциядан, шунингдек, бошпанасизларга ёрдам кўрсатишни талаб қилди.