...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёевнинг таклифи билан БМТда резолюция қабул қилинди


11:49, 14.12.2018 Жамият
 3 500

Ҳужжат бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги доимий ваколатхонасидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
 
Таъкидланишича, резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодасидир.
 
Мазкур резолюция БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Шимолий Америка,  Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилинди.
 
Ҳаммуаллифлар қаторида Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Беларуссия, Гана, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада, Қатар, Қирғизистон, Ливан, Марокаш, БАА, Уммон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатлар бор.
 
Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВ, жумладан, интернет тармоғида кенг кўламли тарғибот ишларини йўлга қўйиш, бағрикенглик, зўравонликка барҳам бериш ҳамда дин ва эътиқод эркинлигига доир маърифий ахборот тарқатиш каби тегишли коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
 
Ўзбекистон резолюциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Марокаш, Уммон, Озарбайжон, Панама, Европа Иттифоқи ва бошқа қатор давлатлар делегациялари вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистонга ўта муҳим ва ўз вақтида илгари сурилган ташаббус, шунингдек, унинг матнини келишиш бўйича норасмий маслаҳатлашувлар чоғида билдирилган очиқлик учун миннатдорлик изҳор қилди. 
Феруза Ходжаева

Теглар:БМТ Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар