Қабул қилинаётган низом 13 боб, 97 моддадан иборат.
Қарорга кўра, Олий таълим тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Қабул қилинаётган низом 13 боб, 97 моддадан иборат.
Унга кўра, Олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб, олий таълим муассасаларида умумий ўрта (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими амалга оширилади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ олий таълим жараёнини ташкилэтиш, олий таълим тизимини бошқариш, унинг молиявий ва мулкий ҳамда халқаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солади, шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Низом олий маълумотли кадрлар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча давлат олий таълим муассасаларига тааллуқлидир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Олий таълим тўғрисидаги низомга Кадрлар тайёрлаш миллий дастури босқичларини амалга ошириш жараёнида, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг истиқболлари, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология ва маданият ютуқлари, кадрлар тайёрлаш борасида жаҳон тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- олий таълимни иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилганлиги;
- таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
- олий таълимни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртидан кейинги таълимлар билан узлуксизлиги ва узвийлиги;
- таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
- давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
- таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
- билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
- олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш;
- олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш.
Қабул қилинаётган ушбу низомнинг тўлиқ талқини билан бу ерда танишишингиз мумкин.