...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ОТМлар қанча талаба қабул қилишни ўзи белгилайди


14:10, 18.01.2019 Жамият
 3 734

Танлов асосида алоҳида квоталар ажратиш тартиби киритилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида айтилган.
 
Шунингдек, фармонга кўзра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида алоҳида квоталар ажратиш тартиби киритилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2019 йил 1 мартга қадар:
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталарини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг истиқболдаги эҳтиёжларини, шунингдек, муассасаларнинг кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгилаш тартибини тасдиқлайди ва ушбу тартиб 2019/2020 йилдан татбиқ этилади.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий дипломларнинг эквивалентлигини тасдиқлашдаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва уларни тан олиш жараёнини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритилади. 

Теглар:Квота Олий таълим муассасалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар