Квоталарнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликда ишлаб чиққан низом билан белгиланади.
Мазкур Фармонга кўра, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитурентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилади.
Белгиланган квоталарнинг қандай тартибда амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ишлаб чиқилган низом билан белгиланади.
Мутассади ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.