...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда оддий дўкон ва меҳмонхоналарда пиво ҳамда вино савдосига рухсат берилди


14:44, 06.02.2019 Жамият
 4 908

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар олдиндан тўловни амалга оширмасдан маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда алкогольни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини (кейинги ўринларда – Инспекция) ташкил қилиниши белгиланди.
 
Шунингдек, қуйидагича тартиб ўрнатиладиган бўлди:
  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Инспекция томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;
 
  • алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни фақат улгуржи ташкилотларга реализация қилади, пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;
 
  • барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;
 
  • маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, шунингдек, меҳмонхоналар хизматларини ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш гувоҳномаси бўлмасдан туриб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин;
 
  • Инспекция ҳузуридаги этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар, уларнинг тегишли тарзда ишлаши учун зарур техник шароитларни таъминлайдиган истеъмолэтил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашади;
 
  • ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмолэтил спиртини реализация қилиш 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилади;
 
  • алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар олдиндан тўловни амалга оширмасдан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга;
 
  • алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмолэтил спиртини Инспекция томонидан тақсимланган ҳажмлардан ортиқча ҳажмда харид қилиш Инспекцияни белгиланган тартибда хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади;
 
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштириш ишлаб чиқарувчилар томонидан бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фармон Алкоголь тамаки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар