
Лицензиялар, амал қилиш муддатидан қатъи назар, 2019 йил 1 июлгача ҳақиқий ҳисобланади ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилиши шарт.
Қўшимча лицензион талаблар:
уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратиш ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;
ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;
ароқ ишлаб чиқармайдиган корхоналарда истеъмолэтил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;
бунда узум, мевалар ва резавордан тайёрланган алкоголь маҳсулотларига минимал ишлаб чиқариш ҳажми бўйича лицензион талаб ўрнатилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензиялар, амал қилиш муддатидан қатъи назар, 2019 йил 1 июлгача ҳақиқий ҳисобланади ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилиши шарт.