...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар спиртли ичимликларнинг кутилмаган зарарини аниқладилар


13:27, 02.08.2018 Бу қизиқ
 9 082

2004 йил бошланган тадқиқот 10 йилдан ортиқ давом этган ва унда 5 минг она-бола иштирок этган.

Австралиянинг Маккуори университети олимлари аёллар кўкракдан эмизиш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилиши бола мияси ривожланишининг бузилишига олиб келишини аниқладилар.
 
2004 йил бошланган тадқиқот 10 йилдан ортиқ давом этган ва унда 5 минг она-бола иштирок этган. Мутахассислар аёллар орасида сўровнома ўтказганлар. Шу орқали улар эмизиш вақтида спиртли ичимли ичганми ёки йўқми, ичган бўлса, қанча миқдорда ичганлигини билиб олганлар. Болаларнинг ақлий ривожланиши ҳар икки йилда баҳолаб борилган.
 
Маълум бўлдики, спиртли ичимлик истеъмол қилиш мактаб ёшигача бўлган болаларнинг фикрлашига салбий таъсир кўрсатган. Мутахассислар фикрича, спиртли ичимлик сут таркибини ўзгартириб, витамин етишмовчилигини келтириб чиқарган. Шунингдек, этил спирти тўғридан-тўғри мия ҳужайраларига ва уйқу давомийлигига, шунингдек, тетикликка таъсир қилиши аниқланган.
 
Тадқиқотчилар кўкракдан эмизиш даврида чекиш бола ривожланишига зиёнлигини исботлай олмаганлар, бироқ бу одатнинг болага зарари борлигини инкор қилишга ҳали эрта. Олимлар эмизикли аёлларга алкоголь ва сигарет истеъмол қилишдан ўзларини тийишларини маслаҳат берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алкоголь спиртли ичимлик ҳомиладор аёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!