...
МЕНЮ
ONLINE TV

Спиртли ичимликлар саратон хавфини оширади...ми?


12:34, 27.11.2018 Бу қизиқ
 4 666

Алкоголли ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда инсон саломатлигини хавф остида қолдиради.

Онда-сонда ичиб турасизми? Чой, газли ичимликларни назарда тутмаётганимизни яхши биласиз. Агар спиртли ичимликлар истеъмол қилсангиз, уларнинг заририни ҳам билиб қўйиш айни муддао.
 
Спиртли ичимликлар истеъмол жараёнида дастлаб оғизга, ошқозонга, қон айланиш тизимига, мия, буйрак, ўпка ва жигарга ўтади. Хўш, натижада у инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? Буни айрим тана аъзолари мисолида билиб оламиз.
 
Оғиз
Спиртли ичимликлар таркибида нозик мембраналар мавжуд бўлиб, меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, оғиз саратони хавфини бир неча баробарга оширади.
 
Ошқозон
Ҳаддан ташқари кўп спиртли ичимликларни ичиш ошқозоннинг яллиғланиши ва яралар сони ортишига сабаб бўлади.
 
Мия
Спиртли ичимликлар мияга етиб борганда, инсонни бошқара бошлайди ва ҳаракатини назорат остига олади. Қонда алкоголь консентрацияси ошгани сайин организмнинг функцияси ўзгаради. Яъни:
 
  • ортиқча гапириш ҳолати юзага келади;
  • мувозанат йўқолади;
  • юриш тезлиги пасаяди;
  • хотира сусаяди;
  • ортиқча ҳаяжонлашиш ва ғазабланиш юз беради;
  • баъзида ўта тажовузкорлик, баъзида эса ҳимояга муҳтожлик ҳиссини уйғотади;
  • нафас олиш, юрак ҳаракати кескин ўзгаради.
 
Буйрак
Спиртли ичимликлар чанқоқни қондира олмайди ва натижада буйракнинг қуриш хавфини юзага келтиради.
 
Жигар
Алкоголли маҳсулотлар жигардаги қон айланиш фаолиятини бузади, нормал тўқималарни шикастлайди. Оқибатда инсонда жигар сиррози хавфи ортади.
 
Буни эслаб қолинг! Айрим ҳолатлардагина шифокорлар томонидан спиртли ичимликларни ичиш тавсия этилади ва бунда турли заҳарланишлар олди олиниши мумкин. Бироқ меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда саломатликка жиддий зарар етказиш билан бир қаторда инсон саломатлигини хавф остида қолдиради.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Спиртли ичимликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!