Олимжон Тўхтаназаров фуқаро М.И.дан 500 АҚШ доллари пора олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга тушган эди.
Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг жорий йил 5 февралдаги ҳукми билан 2019 йил 5 февралдаги ҳукми билан О.Тўхтаназаров қилмиши Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” бандидан 168-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
У 168-модданинг 1-қисми, 211-модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 45,57 моддалар қўлланган ҳолда 3 йил МХМҚ, 2 йил 8 ой 31 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жозанинг ўзгартирилишига Тўхтаназаровнинг оилада ёлғиз боқувчилиги ва турмуш ўртоғи ҳамда фарзанди ногиронлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров фуқаро М.И.дан 500 АҚШ доллари пора олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга тушган эди.