Бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталари камида 2 баробар оширилади.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб баъзи ихтисослик йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталари камида 2 баробар оширилади.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” ихтисослик йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида 2 баробар ошириш тўғрисида таклифлар киритиш вазифаси топширилди.