...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия меҳнат муҳожирлари учун иш ўринларини қисқартиради


16:13, 26.10.2017 Олам
 3 657

Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун малакали ишчилар таклиф қилинади.

Россия меҳнат вазирлиги 2018 йилда хорижлик ишчиларга берилган квотани 20 фоизга қисқартиришини маълум қилди.
 
Россия меҳнат вазирлиги Россия Федерацияси ҳукуматининг хорижлик ишчиларни Россияга виза асосида келишлари бўйича квоталарни белгилаш ҳақидаги қарор лойиҳасини тайёрлаган.
 
2018 йилда 140 423 нафар ишчини таклиф этиш кўзда тутилган бўлиб, бу 2017 йилги миқдорнинг 79,3 фоизини ташкил этиши айтилди.
 
Асосий ишчилар оқимини қисқартиришдан мақсад 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга эҳтиёжнинг баланд эканлиги айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия меҳнат вазирлиги Мигрантлар учун квоталар қисқаради 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!