...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчи ва шифокорлар байрам кунлари совға олишлари қонун билан тақиқланиши мумкин


17:46, 10.12.2018 Олам
 7 089

Ходимлар учун рухсат берилган совға фақатгина гул ва канцелярия маҳсулотларидан иборат бўлади.

Россия Федерациясида яшовчи таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларига байрам кунлари совға олиш тақиқланиши мумкин.
 
РФ Меҳнат вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш департаменти бошлиғи Дмитрий Баснакнинг хабар беришича, мазкур қонун лойиҳаси “Госдума”га ноябрь ойининг охирларида киритилган.
 
Расмий вакилнинг сўзларига кўра, бу ҳаракат коррупцияга қарши курашиш стандартларини янада кенгайтиришга ёрдам беради.
 
Агар қонун қабул қилинадиган бўлса, ходимлар учун рухсат берилган совға фақатгина гул ва канцелярия маҳсулотларидан иборат бўлади.
 
Бундан ташқари, ўқитувчи ва шифокорлар уларни коррупцияга етакламоқчи бўлган  шахслар ҳақида ҳам маъмуриятга хабар беришлари лозим бўлади.
 
Шу билан бирга, раҳбарлар, бош ҳисобчилар ва таъминот раҳбарлари ҳам даромад ва харажатлари тўғрисида ҳисобот беришлари керак.
 
Уларга юқори ташкилотлар розилигисиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, чет эл ва халқаро компаниялардан пул олиш, шунингдек, уларга бўйсинувчи ташкилотларда меҳнат қилувчи яқин қариндошлари билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади. 
Феруза Ходжаева

Теглар:Россия меҳнат вазирлиги Дмитрий Баснак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!