Ҳар иккала давлат фуқароларига мамлакатга кириш фақат ўлим ҳолатлари юз берганда, кўмиш маросимларига бориш учунгина рухсат берилади.
Худди шу каби ҳолат РФда ҳам кузатилди ва 250 Украина фуқаросига Россия ҳудудига кириш маън этилди. Хабар берилишича, ҳар иккала давлат фуқароларига мамлакатга кириш фақат ўлим ҳолатлари юз берганда, кўмиш маросимларига бориш учунгина рухсат берилади.
6 декабрь ҳолатига кўра, Украина чегарачилари 38 нафар россиялик аёл фуқароларни чегарадан ўтқизмаган. Шунга қарамай, ҳарбий вазият бошланганидан бери бугунга қадар 16000 нафар Россия фуқаролари мамлакатга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Пётр Порошенко жорий йилнинг 30 ноябрида РФ мамлакатда хусусий армия отрядларини туза олмаслигини кўзлаб, 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларни Украина ҳудудига киритмаслик ҳақида буйруқ берган эди.
Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар эса жорий йилнинг 25 ноябрида уч украин кемасининг чегарани бузиш айби билан ҳибсга олиниши натижасида ёмонлашган эди. Киев Москванинг бу ҳаракатини агрессия деб баҳолади ва баъзи ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этди.