...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қалин қор сабабли АҚШдаги минглаб авиарейслар бекор қилинди


18:07, 10.12.2018 Олам
 2 328

240 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари электр ва иссиқлик таъминотисиз қолганлиги айтилмоқда.

АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Каролина штатларида қалин қор бўронлари натижасида 300 дан ортиқ электр узилишлари билан боғлиқ муаммолар юз берди. Шимолий Каролинанинг 100 та округида фавқулодда вазият режими эълон қилинди.
 
Электр узилишлари билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, Алабама, Жоржия, Теннесси ва Виржиния штатларида ҳам кузатилмоқда. 240 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари электр ва иссиқлик таъминотисиз қолгани айтилмоқда.
 
Якшанба куни Шарлотт (Шимолий Каролина) шаҳридаги халқаро аэропортда ноқулай об-ҳаво туфайли мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.
 
Ҳукумат фуқароларга шахсий автомобилда ҳаракатланмаслик, иложи борича уйда қолиб, арча безатиш ва футбол кўришни тавсия қилмоқда.
Феруза Ходжаева

Теглар:Об-ҳаво АҚШ Шимолий Каролина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!