...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва АҚШ Ашраф Ғанини қўллаб-қувватлади


18:15, 10.12.2018 Жамият
 2 521

Президент Муҳаммад Ашраф Ғанини Женевада “Афғонситон учун тинчлик дастури”ни илгари сурганди.

Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
 
Суҳбатда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кортис ҳам иштирок этди.
 
Ўзбекистон – Америка кун тартибининг кенг қамровли масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга қилган ташрифи ва Президент Дональд Трамп билан музокаралари натижасида янгича суръат олган икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланаётгани мамнуният билан эътироф этилди.
 
Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг истиқболлари муҳокамаси чоғида муаммони ҳарбий йўл билан йечиб бўлмаслиги яна бир бор тасдиқланди.  Афғонистон бўйича Тошкент конференсияси ва унинг якунида қабул қилинган Афғонистондаги тинчлик жараёнининг асосий тамойиллари борасидаги Декларациянинг муҳим аҳамияти қайд этилди.
 
Ҳеч бир афғон ушбу сиёсий жараёнидан четда қолиб кетмаслиги керак. Дунё ҳамжамияти бутун афғон жамиятининг мамлакатдаги тинчлик ва тараққиёт йўлидаги умуммиллий манфаатлар артофида жипслашишига кўмаклашиши керак.
 
Шу нуқтайи назардан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг яқинда Женевада илгари сурган “Афғонситон учун тинчлик дастури” қўллаб-қувватланди.
 
Учрашувда Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий обйектларни бунёд этишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар