Ўзбекистон мудофаа вазири “Жанубий зарба” ўқув машғулотларида иштирок этади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра мамлакат мудофаа идораси вакиллари Кемп-Шелби ҳарбий базасида (Миссисипи штати) “Жанубий зарба” ўқув машғулотларининг фаол фазасини кузатиб боришади.
“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари илк бор мазкур тадбирда иштирок этмоқда.
Ҳарбий делегация Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, Ўзбекистон мудофаа идораси ва CENTCOM ўртасидаги Ҳарбий алоқалар режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашади.