...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон “хавотирга сабаб бўлувчи давлатлар” рўйхатидан чиқарилди


14:35, 12.12.2018 Жамият
 5 902

Бу рўйхатни АҚШнинг ўзига хос “қора рўйхати” деб аташ ҳам мумкин.

Кеча, 11 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга сабаб бўлувчи мамлакатлар рўйхати”дан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси маълум қилган.
 
Помпео ўз қарори билан Ўзбекистонда дин эркинлигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳам тан олган.
 
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг диний эркинлик соҳасида амалга оширган ишларини илк бор диний эркинликни ривожлантириш бўйича вазирликлар конференциясида таъкидлаб ўтганди. Анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошлиқ ўзбек делегацияси ҳам иштирок этганди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Вашингтонгдаги элчихонаси АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек бошлиқ делегация малакатда диний эркинлик борасида олиб борилган ва давом этаётган ишлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлганини қайд этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Диний эркинлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар