...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта айирбошлаш шохобчасидаги амалиётлар видео кузатувга олинади


14:44, 12.12.2018 Жамият
 3 314

Эндиликда валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги учун жавобгардир.

“Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, валюта айирбошлаш шохобчаси эндиликда видео кузатув камералари билан ҳам жиҳозланади.
 
Шунингдек, 09002-сон шаклдаги маълумотноманинг (жисмоний шахслардан чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат) бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги ҳамда муомалага яроқлилиги учун жавобгардир.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта айирбошлаш Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар