...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бу менинг айбим” – Атамбаев Жээнбековни танлаб адашганини айтди


15:34, 12.12.2018 Олам
 14 622

Атамбаев дўсти деб ишонгани нолойиқ инсон эканини таъкидлади.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатнинг амалдаги раҳбари Сооронбай Жээнбековга ишониб хато қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Атамбаев “Апрель” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
 
“Фақатгина бир одамга ишониб, мен катта хатога йўл қўйдим ва бу менинг айбим”, деган Атамбаев.
 
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Социал-демократик партияси раҳбарлигига номзодлар масаласида гап борганда, у ҳамжиҳатлик ва халқ бирлиги учун жанублик номзодни илгари суриш керак деб ҳисоблаган.
 
“Жануб ҳақида ўйлашни бошлашим билан ҳаёлимга фақатгина Сооронбай Жээнбеков ва Асилбек Жээнбеков келди. Бир йил давомида қаерда хатога йўл қўйдим деб ўйладим, аммо энди билишимча, жанублик кадрлар масаласида тўла Соорбай Жээнбековга ишонгандим. Унга эски дўстим сифатида ишонгандим. Президент сифатида ва ундан аввал ҳам кадрлар масаласига жиддийроқ қарашим, улар бирор кимсани бўлса ҳам сотганми йўқми билишим керак эди. Ёнимда ишлайдиган одамлар мендан кўпгина маълумотларни яширишган экан, афсуски, уларни энди биляпман”, деган Алмазбек Атамбаев.
 
Маълумот учун, 2017 йил 15 ноябрь куни Социал-демократлар партиясидан номзод Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қозонган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!