...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов ва Муҳаммадкалий Абилғозиев тор доирада учрашув ўтказди


16:51, 18.12.2018 Жамият
 1 981

Бош вазирлар чегараолди ҳамкорлигини келажакда ҳам ривожлантириш бўйича фикр алмашган.

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиев билан учрашди.
 
Ўш шаҳрида бўлган учрашувда икки мамлакат алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ҳамкорликдаги долзарб масалаларга тўхталиб ўтилган.
 
Бундан ташқари, Бош вазирлар чегараолди ҳамкорлигини келажакда ҳам ривожлантириш бўйича фикр алмашган.
 
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашида иштирок этиш учун қўшни мамлакатга борганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар