Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.
Бугун, 18 декабрь куни Абдулла Арипов ўтирган самолёт Қирғизистонга келиб қўнди.
Бугун Ўзбекистон Ҳукумати раиси Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев раислигида Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.
Қирғизистон делегацияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Баткен, Жалолобод ва Ўш вилояти ҳокимиятининг ваколатли вакиллари, шунингдек, чегара туманларидаги ҳудудий ҳокимият раҳбарлари бор.